Фото: AP
Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича дунёда 22-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Cable портали маълумот бермоқда.
Ўзбекистонда мобил интернетдан фойдаланувчилар 1 гигабайт учун ўртача 0,30 доллар тўлайди. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Марказий Осиёда 2-ўринни эгаллаган (дунё бўйича 22-ўрин).
1-ўринда - 0,17 доллар билан Қирғизистон, кейинги поғоналарда - Қозоғистон (0,41 доллар), Афғонистон (1,02 доллар), Тожикистон (1,65 доллар) ва Туркманистон (11,42 доллар).
Дунё бўйлаб энг арзон мобил интернет Исроилда - 0,02 доллар.
- Ўзбекистон 2022 йилда дунёдаги симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 155-ўринда бўлган. 2023 йилда натижалар ўзгариб, 131-ўринга кўтарилган.
- Бунда, бир йил аввалги рейтингга нисбатан 24 поғонага ўсиш бўлган. Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги 21,67 Мбит/с экани қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар