Фото: Freepik
Россияпараст Killnet ҳакерлар гуруҳи Европанинг 13 та аэропорти компютер тизимларига йирик DDoS ҳужуми амалга оширилганини эълон қилди. Бу ҳақда Killnet ижтимоий тармоқларда хабар тарқатди.
Франция, Германия, Словения ва Полша аэропортларига ҳужум уюштирилди. Ҳакерлар шаҳарларни шундай танлашганки, улар харитада уч ҳарфли русча одобсиз сўз ҳосил қилади.
Россияпараст ҳакерлар ҳужуми оқибатида аэропорт компютер тизимларида узилишлар кузатила бошлаган. Йўловчилар эса парвозлар жадвалини, парвоз ҳолатини ва бошқаларни кузата олмаган.
Европа аэропортлари инфратузилмасига ҳужумлар қанча вақт давом этиши маълум эмас.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар