Мода ҳар куни ўзгариб туради ва бугунги кунда бу тенденция роботлар ҳисобланади. Бироқ фантастика ёзувчиларнинг қўрқувидан фарқли ўлароқ, улар бизларни йўқ қилмоқчи эмас, балки инсониятга катта фойда келтирмоқда. Баъзан жуда ғайриоддий тарзда.
Етказиб берувчи — Бўғирсоқ
Эртакда қаҳрамонини аянчли қисмат кутиб олади. Аммо ҳатто энг даҳшатли тулки ҳам янги Бўғирсоқни ейиши даргумон. Россиялик олимлар яратган мазкур қурилма етказиб бериш хизматида ишлайди.
Xiaomi компаниясидан CyberДог 2
Ҳақиқий уй ҳайвонини боқишга имкониятингиз йўқми? Бунинг йўли бор. Унинг исми эса CyberДог 2. Xiaomi нинг сўнгги робот-ит модели ўрнатилган датчиклар туфайли мукаммал навигация тизимига эга, одамларни танийди ва ҳатто ақлли уй тизимига уланади. Шунингдек, ит панжасини бериши, ўтириши, ётиши ва бошқа буйруқларни бажариши мумкин.
Ҳуггиэ Бот 3.0 — қучоқлаш учун робот
Ҳуггиэ Бот илгари фақат классик қучоқлаш техникасини биларди, лекин ижодкорлар унга доимо янги нарсаларни қўшиб боришади. Учинчи версияда, масалан, у қучоқлашга жавоб беришни ҳам ўзлаштирган.
Киробо Мини — алоқа роботи
Киробо Мини — Toyota компанияси томонидан одамлар ёлғизлик туйғусини ҳис қилмаслиги учун яратилган. Айтганча, унинг аввалги версияси ҳатто космонавтларга ҳам бу борада ёрдам берган. Иккинчи вариант кўпроқ ҳаётларининг муҳим дақиқаларини баҳам кўриш учун Ер юзидаги инсонларга қаратилган.
Дуняша — робот буфетчи
Мазкур жозибали аёл ҳар қандай мижозни бир чашка иссиқ қаҳва билан сийлашга тайёр бўлса ҳам, у шунчаки робот. Унинг вазифасига музқаймоқ ва бошқа ичимликларни таклиф қилиш ҳам киради. Агар керак бўлса, у эртак ҳам айтиб беради ва қизиқарли фактлар билан ўртоқлашади.
Бостон Дйнамиcс дан универсал бот Atlas
Робот оламининг юлдузи билан танишинг. Бутун интернет унинг машҳур салтосини билади. Бундан ташқари, у югуриши, сакраши ва кўплаб тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Тўғри, у гапира олмайди, ҳис-туйғуларни билмайди ва уй ишларини қила олмайди. Аммо ҳозирча шундай холос.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг