
Хiaomi ил бор расмий равишда ўзининг смартфони бўлмиш Redmi Pro смартфонини тақдим этди. У айни пайтда Redmi сериясидаги энг кучли қурилма ҳисобланмоқда. Redmi Pro тўлиқ металл корпус, 2,5D шишаси билан ҳимояланган ва 5,5 дюймли OLED-дисплей, USB Type-C порти ва бармоқлар сканери билан жиҳозланган.
Смартфон уч варинтда тақдим этилади: бюджет версия 10 ядроли Helio X20 процессори, 3 ГБ тезкор хотира ва 32 ГБ қўшимча хотирага, қиммат моделлар эса 3 ва 4 ГБ тезкор хотира ҳамда 64 ва 128 ГБ қўшимча хотираларга эга бўлади.
Redmi Pro да суратга олиш учун иккита асосий камералардан фойдаланилади. Улар 13 ва 5 Мп бўлиб, сенсорлидир. Олд камера эса 5 Мп. Компания вакилларининг хабар беришича, ImagiQ Pro чипига эга иккита камера DSLR-камер даражасида суратга олиш имконини беради.
Xiaomi флагмани технологиянинг стандарт жамланмалари VoLTE, 4G+, Wi-Fi, Bluetooth лар билан жиҳозланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар