21:09 / 08.11.2023
113

Хитой 2025 йилдан одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди

Хитой 2025 йилгача технологик ютуқни амалга ошириш ва “оғир” шароитларда фойдаланиш мумкин бўлган одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги эълон қилган ҳужжатда 2025 йилга келиб “инновацион одамсимон роботлар тизимини яратиш ҳамда 2027 йилгача робот ишлаб чиқаришда етакчиликни қўлга киритиш” ёзилган.

Вазирлик одамсимон роботларнинг “миялари” ва “қўл-оёқларини” сунъий интеллект ёрдамида ривожлантиришга эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Ҳужжатга кўра, Хитой яқин келажакда соғлиқни сақлаш, маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва логистика каби соҳаларда роботлардан фойдаланишни режалаштирган.

Бундай роботлар компьютер, смартфон ва янги транспорт воситаларидан кейинги “инқилобий инновация” бўлиши кутилмоқда.

Одамсимон роботлар заҳарли материаллар билан ишлаш ёки одамлар учун яроқсиз муҳитда, масалан, Ойда фаолият олиб бориши прогноз қилинмоқда. Хитой одамсимон роботлар ишлаб чиқариш билан жиддий шуғулланаётган биринчи давлат эмас.

 Шундай қилиб, Tesla одамсимон робот Optimus’ни яратмоқда, Калифорниянинг Fig стартапи эса 2023 йилда одамсимон роботни яратиш учун 70 миллиард доллар жалб қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой 2025 йилдан одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди