date
views 6 185

Хитой компанияларидан бири смартфонлар оламидаги энг йирик қурилмани тақдим этди

Хитой компанияларидан бири смартфонлар оламидаги энг йирик қурилмани тақдим этди

Хитойнинг Akyumen компанияси бир вақтнинг ўзида Windows 10 ва Android тизимларида ишлай оладиган, ташқи томонидан проектор ўрнатилган 7 дюймли Holofone смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Қурилманинг катта ҳажмига қарамай ишлаб чиқарувчи уни смартфон, дея атамоқда. Қурилманинг асосий хусусиятларидан бири — проектор смартфондаги суратларни 100 дюйм баландликда тасвирлай олади.

Смартфон Android Lollipop тизимида ҳам ва Windows 10 тизимда ҳам бирдек ишлайди. Проектор режимида компьютерга айланади-қолади.
Қурилманинг энг паст баҳоси 750 доллар. 950 долларга смартфон билан бирга Bluetooth-динамик, ўйин бошқарувчиси ва батарея ўрнатадиган махсус тагқисм берилади. У 1 сентябрдан сотувга чиқиши кутилмоқда.

Смартфон тўрт ядроли Intel Atom процессорида ишлайди. Қурилмада 4 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ асосий хотира мавжуд.
Орқа камера 13 мегапиксел, олд камера эса 5 мегапиксел. Ишлаб чиқарувчининг ишонч билдиришича, 2910 сиғимга эга батарея проектор режимида икки соат ишлаб беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой компанияларидан бири смартфонлар оламидаги энг йирик қурилмани тақдим этди