date

Тошкентда 9-синф ўқувчиси ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди

Тошкентда 9-синф ўқувчиси ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди

Тошкентда мактаб ўқувчиси ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қурилма 9-синф ўқувчиси бўлган Озодбек Ҳошимов томонидан ихтиро қилинган бўлиб, у уч йилдан буён робототехника тўгарагига қатнаб келган. Қурилма газ, олов ва тутун юзага келганда уй эгаларини огоҳлантиради, шунингдек, ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация ташлаб, SMS хабарнома юборади.

Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди. Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман”, — дейди ўқувчининг ўзи.

Айни дамда унинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тошкентда 9-синф ўқувчиси ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди