
Япониянинг NTT DoCoMo алоқа оператори Mobile World Congress (MWC) 2015 кўргазмаси давомида 5-авлод (5G) алоқаси борасидаги ютуқлари ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, яратиш ишлари Швециянинг Ericsson компанияси билан ҳамкорликда олиб борилган. Очиқ ҳаводаги маълумот алмашиш тезлиги 4,5 Гбит/сонияни ташкил этди. Бу ҳозирги АҚШда ишлатиладиган кенг полосали алоқа тизимларидан тахминан 100 барабор кучли. NTT DoCoMo компаниясининг тажрибавий системаси 15 ГГц диапазонидаги юқори частотали спектрда ишлайди. Бундан системалар ўн йиллик охирида ишга туширилади.

Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар