19:11 / 30.11.2023
66

Тошкент метросида кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш тизими ишга туширилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент метросида илк бор кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу тизим дастлаб “Халқлар дўстлиги” бекатида йўлга қўйилди.

Метродан фойдаланганда йўл ҳақини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида Uzinfocom’нинг Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.

Фуқаро кафтини сканер устига тутганида тизим уни идентификация қилади ва ундан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали йўловчилар ўз шахсий маълумотларини киритиши зарур.

Қайд этилишича, жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафтнинг ўзи кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки, QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошириш мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкент метросида кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш тизими ишга туширилди