Microsoft компанияси 2024 йил июн ойида Windows 12 операцион тизимини чиқаради. Бу ҳақда iXBT портали Commercial Times нашрига таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Microsoft компаниясининг навбатдаги операцион тизими сунъий интеллектга (СИ) асосланган функцияларни бирлаштиради.
Windows 12 тизимида сунъий интеллект унумдорлик, хавфсизлик ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш учун ишлатилади. Операцион тизим Ryzen 7000 ва Intel Meteor Lake процессорларида ишлаганда СИ аппарат имкониятларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Илгари Intel ўзининг янги процессорлари, жумладан, Windows 12 учун процессорлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилган эди.
Microsoft компаниясининг ўзи ҳали СИ кейинги операцион тизимга қандай татбиқ этилиши ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади. Компания Windows 11 ва Windows 10 тизимининг жорий версияларини янгилашни давом эттириб, уларга СИ хусусиятларини жорий қилмоқда.
Windows 12 тизимининг 2024 йил июн ойида чиқарилишини жорий версия айнан июн ойида тақдим этилгани билан тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, офис ходимлари, мактаб ўқувчилари ва талабалар одатда июн-июл ойларида ишдан ва ўқишдан олдин қурилмаларини янгилаб олади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг