
«Крон Телеcом Нетворк» хусусий корхонаси ходимлари томонидан мобил телефонлар учун «Супер Кетмон» ўйин иловаси тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги.
Дастур мантиқий фикрлашни ривожлантириш ва вақтни ёқимли ўтказиш учун мўлжалланган. Дастур миллий услубда шакллантирилган бўлиб, уни Ўзбекистоннинг рекламаси ва пропагандаси сифатида олиб қарашга имкон беради. Ушбу мобил ўйин илова ўзбек ва рус тилларида берилган.
Муаллифлар Р.Б.Машуров ва М.А.Поповга ушбу мобил ўйин иловаси учун DGU 02980 рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: www.daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар