
iPhone 2014 йилнинг 4-чорагида энг кўп сотилган смартфон бўлди. Бу смартфон сотиш борасида Apple’нинг Samsung компаниясини ортда қолдиришга имкон берди. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда.
Apple компанияси 2014 йилнинг 4-чорагида тахминан 75 млн дона смартфон сотишга муваффақ бўлган. Samsung компаниясининг эса 73 млн дона смартфони ўз эгасини топган. 2013 йилда Samsung 83 млн, Apple 50 млн дона смартфон сотган эди.
2014 йил 4-чорагида 24 млн дона смартфон сотган Lenovo компанияси 3-ўринни эгаллаган.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар