00:03 / 13.01.2024
139

Хитойда 50 йил ишлайдиган ядро батареяси ихтиро қилинди

Хитойда 50 йил ишлайдиган ядро батареяси ихтиро қилинди

Фото: Betavolt

Хитойнинг Betavolt стартапи BV100 ядро аккумуляторини тақдим этди, у 50 йил давомида қувватлаш ва техник хизмат кўрсатилмасдан электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин.

Тангадан кичикроқ модулда (15х15х5 мм) 63 та ядро изотопи бор. Батарея 100 микроватт электр энергияси ва 3 В кучланишни ишлаб чиқариши мумкин, шунингдек, -60°С дан 120°С гача бўлган ҳароратда ишлашга қодир. Ишлаб чиқарувчилар унинг мутлақо хавфсиз эканини таъкидламоқда. Кўп қатламли дизайн ёнғин ва ташқи таъсирлардан портлашни истисно қилади.

Ядро батареяси экологик тоза. Парчаланиш давридан кейин Никел-63 атроф-муҳитга зарар етказмайдиган миснинг барқарор изотопига айланади.

Ҳозир аккумулятор синовдан ўтказилмоқда. Шундан сўнг стартап турли технологиялар, жумладан, смартфон ва дронларда фойдаланиш учун оммавий ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда. Шунингдек, батарея аэрокосмик, сунъий интеллект ускуналари, тиббий асбоблар ва микропроцессорлар учун ҳам мос келади.

Батареяда фойдаланилган технология космик кемалар ва сув ости тизимларини қуришда қўлланилади.

BV100 батареяси нархи эълон қилинмади, аммо термоядро батареяларини ишлаб чиқариш шу пайтгача жуда қиммат ҳисобланган. Америка ва Европа тадқиқот институтлари ҳам бу йўналишда иш олиб бормоқда.

2025 йилга бориб Betavolt 1 Вт қувватга эга аккумулятор чиқаришни режалаштирмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда 50 йил ишлайдиган ядро батареяси ихтиро қилинди