Фото: Lockheed Martin / Товушдан тез учадиган самолёт Х-59 QueSST
Lockheed Мартин корпорацияси ва НАСА шовқин даражаси паст ва товуш тўсиғини бузиб ўта оладиган Х-59 номли экспериментал товушдан тез учувчи самолётни намойиш қилди. Тақдимот Калифорниянинг Палмйле шаҳридаги заводда бўлиб ўтди.
Х-59 самолёти Quesst дастури доирасида ишлаб чиқилган. НАСА тушунтиришича, лойиҳа товушдан тез учадиган тижорий парвозларга қўйилган тақиқни олиб ташлашга ёрдам беради. Ушбу турдаги рейсларга парвоз давомида ҳосил бўладиган шовқин туфайли 50 йилдан ортиқ вақтдан бери чекловлар мавжуд.
Х-59 ни ишлаб чиқиш 2019 йилда бошланган ва йиғиш 2021 йилда якунланган. Биринчи синов парвози жорий йилнинг баҳор охири ёки ёз ойларига режалаштирилган. Тахминларга кўра, самолёт 16,8 минг метр баландликда 1488 км/соат тезликка чиқа олади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг