18:18 / 24.01.2024
214

Tesla янги электромобилини чиқаришни режалаштирмоқда

Tesla янги электромобилини чиқаришни режалаштирмоқда

Фото: Google Images

Tesla 2025 йил ўрталарида Редwоод ишчи номи остида янги электромобил моделини чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Автомобиль оммавий истеъмолчи учун мўлжалланган “ихчам кроссовер” сифатида тақдим қилинади.

Электромобилнинг бошланғич нархи тахминан 25 минг долларни ташкил қилади. Кроссовернинг арзонлиги компанияга 2023 йилнинг сўнгги чорагида сотувлар бўйича Tesla’дан ўзиб кетган BYD каби Хитой компаниялари билан рақобатлашиш имконини беради.

Манбаларга кўра, Tesla ҳафтасига 10 мингга яқин янги авлод электромобил ишлаб чиқариш ниятида.

2023 йил ноябрь ойида компания эгаси Илон Маск Шимолий Америкада янги Cybertruck электр пикапи прототипи тақдимотидан тўрт йил ўтиб сотув бошланганини эълон қилди. Мазкур автомобилнинг АҚШдаги бошланғич нархи 61 минг долларни ташкил қилади.

Фото: Google Images


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Tesla янги электромобилини чиқаришни режалаштирмоқда