Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкентда Хитой компанияси билан ҳамкорликда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 январь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация Beijing North Bartholet Ropeway Technology Cо., Ltd компанияси вакиллари билан учрашди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Шавкат Умурзоқов Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар, жумладан, “яшил” жамоат транспортини ривожлантириш дастурлари ҳақида гапирди. Ҳамкорликнинг бир нечта вариантлари, шаҳарда таклиф этилаётган транспорт турлари ва йўналишлари кўриб чиқиш учун таклиф этилди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Бей Кю ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини ва Тошкент томонининг ушбу йўналишдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича “Тошкент инвест компанияси” АЖ ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology Cо., Ltd ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Лойиҳа ерусти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Уларнинг тавсиялари ва таклифлари Beijing North Bartholet Ropeway Technology Cо.,Ltd. лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, унинг амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.
Beijing North Bartholet Ropeway Technology Cо.,Ltd. Хитой ва Швейцариянинг Bartholet Maschinenbau АG компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг