11:01 / 31.01.2024
319

Смартфонингизни алмаштириш вақти келганлигини билдирувчи 5 та белги

Смартфонингизни алмаштириш вақти келганлигини билдирувчи 5 та белги
Фото: Истоcк
Гаджетларнинг тўсатдан ишламай қолиши, ҳар доим катта йўқотиш бўлиши турган гап. Биринчи ўринда — молиявий. Бунинг олдини олиш учун смартфон ишидаги энг кичик ўзгаришларга ҳам эътиборли бўлиш керак. Смартфонингизни алмаштириш вақти келганлигини билдирадиган бешта белги ҳақида қуйида билиб олишингиз мумкин.

1. Телефон қуввати беш соат ёки ундан ҳам камроқ вақт ичида тугайди. Смартфоннинг оддий қуввати — биз учун ҳамма нарсадир. Агар телефонингизнинг қуввати тушликкача етмаса, бу янгисини сотиб олиш ҳақида ўйлаш учун ажойиб сабабдир.

2. Дастурий таъминотни янгиланишнинг имкони бўлмаяптими? Ишлаб чиқарувчилар дастурий таъминотнинг янгиланган версияларини смартфон чиқарилгандан кейин 3-4 йил ўтгач тўхтатади. Бу борада Apple компанияси энг сахийси бўлиб қолмоқда, чиқарилганидан 9-10 йил ўтиб ҳам қурилмаларни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани йўқ.

3. Ички хотиранинг етишмаслиги. Бу шунчаки ноқулай эканлигидан ташқари, смартфонингизнинг ўзи ҳам бундан зарар кўради. Смартфон хотираси аллақачон тўлган бўлса, телефоннинг ишлашида умумий секинликни сезсангиз ҳайрон бўлманг.

4. Иловалар доимий тарзда ишдан чиқади. Сабаби смартфон сезиларли даражада эскиргандан содир бўлади ва доимий янгиланиб турадиган баъзи иловаларни юклаб бўлмайди.

5. Ёмон камера. Бу ерда ҳеч қандай вариант йўқ. Ёмон камера қурилмангизни ўзгартириш ҳақида ўйлаш учун далилдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфонингизни алмаштириш вақти келганлигини билдирувчи 5 та белги