08:28 / 06.02.2024
80

Буюк Британияда бир миллион дона электромобил сотилди

Буюк Британияда бир миллион дона электромобил сотилди
Фото: Google Images
Буюк Британияда электромобилларнинг савдосининг жами сони 1 миллион донага етди. Бу ҳақда Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва савдогарлар жамияти (SMMТ) баёнотида айтилган.

Маълумотларга кўра, январь ойида электр моторли автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ошиб, 20 935 донани ташкил этган. Кўрсаткични ҳисоблаш бошланганидан бери, яъни 2002 йилдан буён мамлакатда 1,001 миллион дона шундай автомобиль сотилган.

SMMТ бош ижрочи директори Майк Хоус: "1 миллион белгисига эришиш учун 20 йилдан кўпроқ вақт керак бўлди, аммо тўғри қўллаб-қувватлаш билан биз кейинги икки йил ичида сотувларни яна 1 миллионга оширишимиз мумкин", — деди.

Январь ойида Буюк Британияда енгил автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга ошиб, 142 876 та автомобилга етди. Кўрсаткич 18 ой кетма-кет ўсиб бормоқда.

Дизель двигателли автомобиллар савдоси 10,1 фоизга камайиб, 9348 дона, бензинли двигателга эга автомобиллар эса 7,5 фоизга ошиб, 81905 донага етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Буюк Британияда бир миллион дона электромобил сотилди