Фото: Euronews
Нью-Йорк мода ҳафталигида дизайнер Кристиан Коуэн FW24 коллекциясидаги Adobe Project Primrose номли интерактив либосини тақдим этди. Кўйлак яратилиш жараёнини ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.
Ушбу либосни яратишда Adobe тадқиқотчиси ва муҳандиси Ти Жей Роудс, Project Primrose муаллифи Кристина Дирк ҳамкорлик қилди.
Интерактив либос икки қисмдан иборат. Юқори қисми лазер ёрдамида кесилган ва қўлда ишлов берилган суюқ кристалл дисперсиялардан тайёрланган 1264 дона барглардан иборат. Улар модель юрганида ташқи кўринишини ўзгартиради. Пастки қисми эса кумуш рангли юлдуз шаклидаги ёрқин декордан тузилган.
Adobe интерактив либосининг ҳар бир қисми остида эгилувчан электрон плата яширинган бўлиб, кўйлак рангларини алмаштириш имконини беради.
Фото: Theawesomer
Бундай либосни яратиш лойиҳаси 2013 йилда бошланган. 2017 йилга келиб Project Glasswing ҳамкорлик қилишни бошлади. Умумий ҳисобда интерактив либос яратилишига 10 йиллик тадқиқот ва тажрибалар керак бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди