22:26 / 17.02.2024
159

Москвада кўча супурувчи роботлар ишга чиқди

Москвада кўча супурувчи роботлар ишга чиқди
Фото: Меркатор Холдинг
Россия пойтахти Москвада кўча тозаловчи ишчилар ўрнига роботлардан фойдаланиш бошланди. 12 та ҳайдовчисиз тозалаш машинаси кўча супуриш учун ишга чиқди. Қурилмалар деярли бир йил давомида синаб кўрилган. Бу ҳақда «Коммерсант» ёзди.

Мини трактор «Пиксел» деб номланган. У Москванинг «Автономика» компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

«Пиксел», хусусан, Wi-Fi модуллари, GPS ва ГЛОНАСС навигация тизимлари, ултратовуш сенсорлари ва камералар билан жиҳозланган. У автоном ҳаракатланиши ёки Microsoft Xbox консолидаги жойстик ёрдамида масофадан бошқарилиши мумкин.

Ускуна чўтка, майса ўргич, сув пуркагич, қор тозалагич ва музга қарши реагент пуркагич билан жиҳозланган. «Пиксел» кўча тозаловчи ишчиларни алмаштиришга қодирлиги таъкидланмоқда.

«Пиксел» жуда қиммат, тахминан 15 миллион рубл (≈2 млрд сўм) туради. Қайд қилинишича, роботлар бир неча паркларда иш бошлаган. Улар одам ва жониворлар учун хавфсиз, уларга яқинлашганида тўхтаб қолиши айтилмоқда.

Робот-супурувчи инсон ўрнини босиши таъкидланса-да, баъзи мутахассилар бунга шубҳа билан қарамоқда. Чунки, фаррошлик касби мураккаб, ҳудудни тозалаш, қорни қаерга ташлаш ва ҳоказолар ҳақида тушунча ва билимга эга бўлишни талаб қилади. Тор жойларда эса машина одамнинг ўрнини боса олмайди.

«Пиксел» роботи иккита электромотор билан жиҳозланган. Литий-ион батареялар билан қувватланади, у кунига 16 соатгача ҳаракатлана олиши мумкин.

Кўча тозаловчи роботлар аллақачон йирик шаҳарларда синовдан ўтказилган. 2023 йилда Пекин махсус автоном зонасида автобус асосида яратилган махсус робот синовдан ўтказилди. Аммо у ҳеч қачон оммавий фойдаланишгача етиб бормади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Москвада кўча супурувчи роботлар ишга чиқди