06:30 / 24.02.2024
105

YouTube янги дизайнга эга бўлди

YouTube янги дизайнга эга бўлди
Фото: Reuters
YouTube фойдаланувчилари машҳур хизматнинг браузер версиясида видео кўриш саҳифасининг янги дизайнини пайқашди.

Асосий ўзгаришлардан бири видео тавсифи ва изоҳнинг экраннинг ўнг томонига кўчирилиши бўлди. Бўшатилган майдонни энди каттароқ превю ва чексиз тавсиялар блоки эгаллади.

Эски кўриниши

Янги кўриниши
Таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар билан Google фойдаланувчиларни сайтда иложи борича узоқроқ ушлаб туришни, дарҳол кейинги видеони ёқишини истайди.

Янги дизайнга мустақил ўта олмайсиз: у турли мамлакатлардаги фойдаланувчилар учун тасодифий тарзда босқичма-босқич жорий қилинади. Ушбу дизайн биринчи марта 2023 йил май ойида тақдим этилган, аммо ҳозир, афтидан, у тасдиқланган ва яқин келажакда ҳамма учун ишлайди.

2024 йил бошидан кўплаб YouTube фойдаланувчилари веб-версиянинг секинроқ ишлаётгани ҳақида шикоят қила бошладилар. Бу, айниқса, тўлиқ экран режимига ўтишда сезилди. Маълум бўлишича, муаммо реклама блокерлари, хусусан AdBlock билан боғлиқ. Улар ишлаётганда, ҳатто Интернет барқарор бўлса ҳам, видеоларни юклаш сезиларли даражада кўпроқ вақт олади.

2023 йил октябр ойида YouTube хизмати реклама блокерларига қарши уруш эълон қилди, чунки реклама хизмат даромадининг деярли 80 фоизини беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тез орада ҳар қандай контентни рекламасиз кўриш тобора қийинлашиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube янги дизайнга эга бўлди