13:31 / 28.02.2024
81

Apple электромобил яратиш лойиҳасидан воз кечадими?

Apple электромобил яратиш лойиҳасидан воз кечадими?
Фото: Reuters
Apple Inc компания тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган электромобил яратиш бўйича ўн йиллик саъй-ҳаракатларини бекор қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Эълон оммага ошкор бўлмагани учун шахсини ошкор қилмасликни сўраган одамлар Apple сешанба куни ички маълумотни ошкор қилиб, бу лойиҳада ишлаётган 2000 га яқин ходимни ҳайратда қолдирганини айтган. Уларга кўра, қарорни бош операцион директор Жефф Уильямс ҳамда вице-президент Кевин Линч қабул қилган.

Икки раҳбар ходимларга лойиҳа тугатилишини ва автомобиль жамоасидаги кўплаб ходимлар ижрочи Жон Гианнандреа бошчилигидаги сунъий интеллект бўлимига ўтказилишини айтган. Ушбу ходимлар компания учун асосий устувор генератив SI лойиҳаларига эътибор қаратади.

Apple автомобиль жамоасида бир неча юзлаб аппарат муҳандислари ва автомобиль дизайнерлари ҳам бор. Эҳтимол, улар бошқа Apple жамоаларида ишлаш учун ариза топширишлари мумкин. Иш ўринларининг қисқариши бўлади, аммо қанчалиги номаълум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple электромобил яратиш лойиҳасидан воз кечадими?