Фото: Apple
Apple компанияси MacBook Air ноутбукларининг янги авлодини тақдим этди. Улар аввалги моделларга нисбатан самарадор экани таъкидланмоқда.
Жумладан, 13,6 дюймли ва 15,3 дюймли моделлар Liquid Retina дисплейи ва М3 чипи билан жиҳозланган, бу эса М1 чипли моделга нисбатан 60 фоизга самарадор.
Янги қурилмаларнинг батарея қуввати 18 соатгача ошган, бу аввалги авлод компютерларига қараганда 30 фоиз кўпдир. Тезроқ ва самаралироқ 16 ядроли Neural Engine процессори сунъий интеллект асосидаги технологиялар билан ишлашни таъминлайди.
Янги маҳсулотлар MagSafe зарядлаш улагичи, аксессуарларни улаш учун иккита Thunderbolt порти ва 3,5 мм қулоқчин портига эга бўлди. Ноутбукларда 1080 пикселли FaceTime камераси, Spatial Audio ва Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватлайдиган динамиклар мавжуд ва улар иккита ташқи дисплей билан ишлаш имконига эга.
Қўшма Штатларда М3 чипи ўрнатилган 13 дюймли MacBook Air нархи 1 минг доллардан (12,5 млн сўм), М3 ўрнатилган 15 дюймли MacBook Air эса 1,2 минг доллардан (15 млн сўм) бошланади. Ноутбуклар кумуш, қора, кулранг ва олтин рангларда ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулотларни олдиндан буюртма қилиш мумкин, етказиб бериш 8 мартдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди