00:09 / 07.03.2024
64

Telegram бизнес аккаунтларни ишга туширади

Telegram бизнес аккаунтларни ишга туширади
Telegram фойдаланувчилари бизнес аккаунтларини яратиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров хабар берди.

Бизнес аккаунтда жойлашган манзилни, иш жадвалини кўрсатиш, автоматлаштирилган хабарларни юбориш ва жавоб шаблонларини яратиш мумкин бўлади.

Бизнес профилларни Telegram Business бўлимида бепул яратиш мумкин.

«Энди фойдаланувчилар Telegram шахсий аккаунтларини бизнес аккаунтларига айлантириши мумкин. Натижада улар ўз манзили ва иш соатларини қўшиши, рангли теглар билан суҳбатлар ташкил қилиши, автоматик саломлашишдан фойдаланиши ёки тезкор жавоблар учун хабарлар ва шаблонлар яратиши мумкин бўлади», деб ёзди Павел Дуров.

Унинг сўзларига кўра, Telegram Business функцияларидан бири фойдаланувчиларнинг чатботлар билан ўзаро алоқасида «инқилоб уюштиради». Хусусан, бизнес аккаунтларда чатботни «кўринмас котиб»га айлантириш мумкин бўлади. Telegram яратувчиси таъкидлаганидек, сунъий интеллект туфайли мижозларга хизмат кўрсатишни автоматлаштириш янги босқичга кўтарилади.

Бир ҳафта олдин Павел Дуров мессенжер ишидаги яна бир муҳим ўзгариш, Telegram каналлари эгалари рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизигача олиши мумкинлигини эълон қилди. Бу хусусият фақат 100 та мамлакатда жорий қилинади. Реклама учун маблағларни ўтказиш TON блокчейни орқали амалга оширилади. TON Wallet криптовалюта ҳамёни мессенжер интерфейсида мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram бизнес аккаунтларни ишга туширади