19:48 / 07.03.2024
97

Франциянинг Coperni бренди ҳаводан иборат сумкани тақдим этди

Франциянинг Coperni бренди ҳаводан иборат сумкани тақдим этди
Ноодатий аксессуарлари ва либослари билан танилган машҳур француз бренди Coperni Париж шаҳридаги мода ҳафталигида яна бир бор томошабинларни лол қолдирди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри хабар бермоқда.

Фото: Harperъс Bazaar
2024 йилнинг куз-қиш коллекциясини намойиш этиш маросимида дизайнерлар янги Аir Swipe сумкасини тақдим этди. У 99% ҳаво ва 1% шишадан иборат.

Coperni бренди ижодий жамоаси таъкидлашича, сумканинг шиша қисми аслида кремнезема аэрогел наноматериалидан иборат бўлиб, кўриниши нозик шишадек, лекин мустаҳкам ва синмайди. Ушбу модда НАSА томонидан юлдуз чангини тўплаш учун фойдаланилган. Чунки мазкур материал ўз оғирлигидан 4000 баравар катта босим ва ўта юқори ҳароратга бардошлидир.

Фото: Coperni
Сумканинг вазни ўртача 30 грамм. Унга кичик предметлар, масалан калит ёки телефон солиб юриш мумкин. Coperni аксессуарининг нархи 3900 доллар бўлиб, уни ишлаб чиқаришга 8-10 ҳафта керак бўлади. Сумканинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда уни қайтариб бериш ёки алмаштириш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Франциянинг Coperni бренди ҳаводан иборат сумкани тақдим этди