Фото: Getty Images / Chesnot
Илон Маск эгалик қиладиган X ижтимоий тармоғи Amazon ва Samsung ақлли телевизорлари учун видеоиловани чиқаради, деб ёзди Fortune компаниядаги манбага таяниб.
Илова 11 мартдан кейин тақдим этилади. Кўринишидан у телевизорлар учун мўлжалланган YouTube иловасига ўхшаш бўлади. Илон Маск фойдаланувчиларни «катта экранда узун видеоларни» кўришга ундамоқчи.
Таъкидланишича, Маск YouTube, Twitch, Signal ва Reddit билан рақобатлашишга қарор қилган.
Январ ойида Маскнинг компанияси ижтимоий тармоқ биринчи навбатда видеога эътибор қаратишини эълон қилди. Маск, шунингдек, контент яратувчиларни барча видеоларини Х тармоғига жойлаштиришга чақирди ва у ерда рекламадан кўпроқ даромад олишларини даъво қилди.
2022 йил кузида Маск Twitter платформасини 44 миллиард долларга сотиб олди ва ижтимоий тармоқ номини Х деб ўзгартирди. Шундан сўнг бизнесмен овозли хабарлар ва видеоқўнғироқлар жорий этилишини эълон қилди, шунингдек, платформада барча шахсий хабарларни шифрлаш ҳам жорий этилди. Бошқа нарсалар қаторида, компания eToro савдо платформаси билан шартнома тузди ва фойдаланувчиларга криптовалюта, қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар билан савдо қилиш имкониятини берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди