АҚШнинг Техас штатидаги Остин шаҳрида бўлиб ўтган South by Southwest (мусиқа ва кино фестиваллари, конференцияларини ўтказадиган ташкилот) фестивалида томошабинлар замонавий технологиянинг ажойиб кўринишидан баҳраманд бўлди: тадбирда сунъий интеллект ёрдамида яратилган афсонавий актриса Мерилин Монронинг нусхаси — “Рақамли Мерилин” тақдим этилди.
Фото: Фильм.ru
Мазкур фестивал 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланди. “Рақамли Мерилин” ChatGPT ёрдамида реал вақтда фойдаланувчилар билан мулоқот қилиши мумкин, у инсонларга хос ҳис-туйғуларини билдира олади.
Лойиҳа Soul Machines вa Authentic Brands Group компаниялари томонидан ишлаб чиқилди. Улар Мерилин Монро, Элвис Пресли ва бошқа ўнлаб юлдузларнинг суратларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Айни вақтда Голливудда франциялик шансон қўшиқчиси ва актриса Эдит Пиаф ҳақида биопик тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳада ҳам сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар