23:33 / 13.03.2024
230

Қозоғистон IT компаниялари Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқда

Қозоғистон IT компаниялари Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқда
Фото: Google Images
Халқаро мустақил IT экспертлар альянси бошқаруви раиси Амир Ержанов қозоғистонлик IT компаниялар Ўзбекистонга фаол кўчиб ўтаётганини, у ерда ўз IT маҳсулотларини ишлаб чиқараётганини ва уларни хорижда муваффақиятли сотаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, у бундай компаниялар учун солиқларни камайтиришни таклиф қилди. Бозорнинг бошқа иштирокчилари бу таклифга рози бўлиб, Ўзбекистонда IT’нинг тез ўсишини қўллаб-қувватламоқда.

Масалан, дастурий таъминотни тарқатувчи компания Гулнура Алимкулова уларнинг бизнеси пандемиядан кейин бозорнинг фаол ўсиши кузатилаётган Ўзбекистонда муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда кўпроқ IT компанияларни жалб қилиш ва уларга давлат объектлари ва жиҳозларидан бепул фойдаланиш, шунингдек, иш ҳақи ва кадрлар тайёрлаш харажатларини қисман қоплаш каби қўшимча имтиёзлар беришга қаратилган Zero Risk дастури ишга туширилади.

Бундан ташқари, маҳаллий IT компанияларни халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва хорижий экспертларни жалб қилиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш орқали жаҳон бозорига чиқишга ёрдам берадиган дастурни жорий этиш режалаштирилган.

Манбанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда IT бўйича ўртача иш ҳақи 3,1 млн сўмдан 7,6 млн сўмгача, Қозоғистонда эса 5,4 млн сўмдан 13,1 млн сўмгача миқдорни ташкил қилади.

Ўзбекистонда янги иш бошловчиларга максимал 4,4 миллион сўм, Қозоғистонда эса 8,6 миллион сўмгача маош таклиф этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қозоғистон IT компаниялари Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқда