Криптовалюта. У нима, қандай пайдо бўлган? Кўз билан кўринмайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган бу “пул” ким ёки қайси давлат томонидан бошқарилади? Унда тўловлар қандай амалга оширилади? Нима учун унинг қиймати кун сайин ортиб бормоқда? Бу борада ўзбекистонликлар учун энг зарур тавсиялар қандай бўлади? Kun.uz шулар ҳақида соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди.
Криптовалюта ва одатий валюта ўртасидаги фарқ нимада?
Валютанинг энг муҳим жиҳатларидан бири — унда эмиссия қилувчи (пул чиқарувчи) муассаса мавжуд ва тегишли қонунга мувофиқ тўловларнинг белгиланган ҳудудларда ўз қийматида қабул қилиниши қатъий белгиланади. Ярим аср олдин пулларнинг қиймати олтин билан таъминланган бўлса, бугунги кунга келиб, улар мамлакатда яратилган маҳсулот ва хизматлар умумий йиғиндиси билан таъминланиши кўзда тутилган.
Бироқ криптовалюта виртуал пул бўлиб, биз амалда фойдаланаётган пуллардан фарқли ўлароқ, жисмоний ифодага эга эмас. Уларнинг асосий хусусияти марказлашмаганида. Бунда ҳар бир иштирокчи тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлади. Шунинг учун банклар, солиқ, суд ва давлат органлари криптоактивлар фойдаланувчиларининг транзакцияларига таъсир қила олмайди. Криптовалюта ҳамёнлари ва транзакциялари билан боғлиқ барча маълумотлар блокчейнда сақланади.
Илк криптовалюталардан бири ҳисобланган Bitcoin жаҳон молиявий инқирозидан кейин вужудга келган. У 2009 йил 3 январда ўзини Сатоши Накамото деб номлаган бир ёки бир неча шахслар томонидан яратилган.
Сатоши Накамото исми ортида турган киши ёки бир гуруҳ инсонларнинг ким эканлигини аниқлаш учун олиб борилган барча ҳаракатлар зое кетгани боис, бугунги кунга Bitcoin’нинг ҳақиқий яратувчиси ким экани номаълум ҳисобланади.
Bitcoin криптовалютаси бу – ишончга эмас, балки криптографик кодлаш тизимига асосланган, ўзаро ҳеч қандай воситачиларсиз (банк ёки бошқа молиявий инструментлар) тўловларнинг бевосита иштирокчилар ўртасида амалга оширилишини таъминловчи тўлов тизимидир.
Bitcoin’нинг ўзига хос жиҳатлари:
- марказлашмаган тизим – бунда ҳар бир иштирокчи тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга;
- ҳисоб-китобларнинг тўлиқ шаффофлиги – ҳар бир иштирокчи барча транзакцияни кўриши мумкин;
- назоратнинг йўқлиги – ҳеч бир давлат ёки ташкилот тизим ичидаги операцияларни назорат қила олмайди;
- сирлилик – тизим иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар тасдиқланишини сўрамайди;
- тангаларни эмиссия қилиш чекланган – жами бўлиб 21 000 000 BTC (Bitcoin тангаси) чиқарилади;
- баланс икки ёқлама ёзув асосида бўлмайди, балки барча транзакциялар хронологик тартибда барча иштирокчиларда кўринади;
- инфляцияга учрамайди, қиймати талаб ва таклифга қараб ўзгаради;
- юридик жиҳатдан ҳеч қандай асос мавжуд эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»