Фото: Reuters
Telegram мессенжери асосчиси террорчилик актлари содир этишга чақираётган аккаунтлар аниқланиб, пайдар-пай блок қилинаётгани, мессенжер зўравонликка тарғиб жойи эмаслигини таъкидлади.
Павел Дуров ўзининг Telegram каналида шундай деб ёзди:
«4 кун муқаддам Telegram’нинг русийзабон фойдаланувчилари нотаниш кимсалардан терактларга чақирув борасида ёзишмалар бўлаётгани ҳақида шикоят қила бошлашди.
Бундай шикоятлар олинганидан бир соат ўтиб, биз бу фаолликнинг олдини олиш учун бир қатор техник ва ташкилий чораларни қўлладик.
Натижада бундай хабарлар жўнатишга бўлган ўн минглаб уринишларнинг олди олинди ва бу флэшмобда иштирок этаётган минглаб фойдаланувчилар ўзларининг Telegram аккаунтлари умрбод блокланишига дучор бўлишди.
Келгуси ҳафтанинг бошидан бошлаб Россия, Украина ва Беларусдаги барча фойдаланувчиларга ўзларига шахсий ёзишма жўната оладиганлар доирасини чеклай олиш имконияти тақдим этилади. Биз шунингдек, сунъий идрок асосида исталмаган ёзишмаларни янада самаралироқ филтрлаш ечимларини жорий этмоқдамиз.
Telegram — ноқонуний жўнатмалар ва зўравонликка чақирув жойи эмас», — деб ёзган Павел Дуров.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги «Crocus City Hall»да теракт уюштирганликда айбланиб, қамоққа олинган гумондорлар дастлабки сўроқда улар Telegram мессенжери орқали ёлланганини айтишган. Шундан сўнг мессенжернинг россиялик фойдаланувчилари турли жойларда теракт уюштириш бўйича номаълум кимсалардан таклифлар келиб тушаётганидан шикоят қилишган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Учта савол орқали хотира йўқолиши билан боғлиқ хасталикни аниқлаш мумкин