Фото: Reuters
OpenAI компанияси сунъий интеллектга асосланган ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Аввал ундан мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш мумкин эди.
Компания «Сунъий интеллект имкониятларига қизиққан ҳар бир киши учун» буни босқичма-босқич жорий этишини маълум қилди.
«185 мамлакатда 100 миллиондан ортиқ киши ҳар ҳафта ChatGPT хизматидан янги нарсаларни ўрганиш, ижодий илҳом топиш ва ўз саволларига жавоб олиш учун фойдаланади. Бугундан бошлаб ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишингиз мумкин», дейилади компания хабарида.
Шу билан бирга, таъкидланишича, ChatGPT хизматидан рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш кўплаб афзалликларни, жумладан чат тарихини сақлаш ва кўриш, чатларни алмашиш ва овозли суҳбатлар ва махсус кўрсатмалар каби қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини беради.
ChatGPT бепул версиядан ташқари, жисмоний шахслар, гуруҳлар ва компаниялар учун пуллик версияларни ҳам таклиф қилади. Компания, шунингдек, ўз моделларини яхшилаш учун фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган контентдан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилган. Бироқ фойдаланувчилар бу хусусиятни ўчириб қўйиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди