Фото: news.myseldon.com
Фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия импланти яратилгани маълум бўлди.
Айтилишича, АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари Говард Хьюз тиббиёт институти тадқиқотчилари билан биргаликда фалаж инсонлар фикрларини тўғридан-тўғри матнга айлантириб берувчи мия имплантини яратди.
Ушбу нейродекодер ёнлама амиотрофик склероз касаллигига чалинган беморларнинг бош мия пўстлоғига ўрнатилади. Шундан сўнг инновацион сенсорлар ёрдамида инсон фикрлари мониторда матн форматида намоён бўлади.
Мазкур нанотехнологиянинг фикрни декодлаш самарадорлиги ва аниқлиги 94 фоизга тенг. Бу эса мазкур тоифадаги беморларга бир дақиқа ичида 62 сўзни ифодалаш имконини беради. Гарчи янги тизим кундалик фойдаланиш учун тўлиқ тайёр бўлмаса-да, у фалаж инсонлар билан мулоқот қилишда катта муваффақият сифатида эътироф этилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”