date

Саби компанияси фикрларни матнга айлантирувчи ақлли бош кийимни тақдим этди

Sabi kompaniyasi fikrlarni matnga aylantiruvchi aqlli bosh kiyimni taqdim etdi

Саби стартапи Саби Кап деб номланган янги қурилмани намойиш этди. Бу оддий бош кийим кўринишидаги нейроинтерфейс бўлиб, ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, у инсон фикрларини рақамли матнга айлантириш қобилиятига эга. Қурилма ичига 100 мингга яқин ЭEГ-сенсорлар ўрнатилган бўлиб, улар мия электр фаоллигини қайд этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тизим Браин Фоундатион Модел деб номланган махсус сунъий интеллект модели ёрдамида ишлайди. Компания маълумотларига кўра, модел 100 минг соатдан ортиқ мия фаоллиги ёзувлари асосида ўқитилган. Саби Кап фойдаланувчининг ички нутқини дақиқасига 30 та сўз тезлигида матнга ўгириши ва жарроҳлик аралашувисиз, яни чип имплантациясиз ишлаши вада қилинмоқда.

Бироқ, мутахассислар ушбу технологияга нисбатан скептик қарашмоқда. Асосий муаммо шундаки, ЭEГ сигналлари ҳар бир инсонда турлича бўлади ва бош суяги орқали ўтаётганда кўплаб шовқинлар ҳамда бузилишлар юзага келади. Нейротехнологиялар бўйича маслаҳатчи ЖоЖо Платт бундай қурилмалар узоқ муддатли созламаларсиз ишлаши кераклигини, ҳозирги технологиялар эса ҳали бунга тайёр эмаслигини таъкидлайди.

Ҳозирча Саби ўз қурилмасининг техник намойишларини ёки мустақил тест натижаларини эълон қилмаган. Маҳсулотни 2026-йилда бозорга чиқариш режалаштирилган. Шунга қарамай, генератив сунъий интеллект ривожланиши фонида клавиатура ва экранларсиз бошқарув имконини берувчи бундай нейроинтерфейсларга қизиқиш ортиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Саби компанияси фикрларни матнга айлантирувчи ақлли бош кийимни тақдим этди