Бугунги кунда Telegram Ўзбекистонда энг машҳур мессенжер ҳисобланади. Ўзаро мулоқотдаги афзалликларидан ташқари, кўплаб ўзбекистонликлар айнан Telegram ортидан пул ишлашмоқда.
Хўш, Telegram Ўзбекистонда нега машҳур? Telegram-каналларни ривожлантириш нега қийин? Telegram Premium нега Ўзбекистонда тез суръатда оммалашмаяпти? Telegram бўйича ўн йиллик иш тажрибасига эга эксперт, «Social active» компанияси бош директори Темур Бакиев Kiro Altman билан суҳбатда шундай саволларга жавоб қайтарди.
Нега Telegram Ўзбекистонда энг оммабоп мессенжер?
Telegram илк бор 2013 йилда ишга туширилган бўлса, у Ўзбекистонда 2015 йилдан оммалаша бошлади. Унда матндан ташқари, жуда катта ҳажмдаги видео ва аудиоларни юбориш мумкин эди ва бу фойдаланувчиларни ўзига тез жалб этди.
Кўп ўтмай Telegram'нинг ўзбек сегментида гуруҳлар ташкил этиш ва каналлар очиш авж олади. Сўнг уларда реклама жойлаштириш ёки ўз хизматлари ва маҳсулотлари ҳақида маълумот бериб пул ишлаш бошланади.
Шу тариқа, бир неча йилда Telegram бутун Ўзбекистонни қамраб олди ва мамлакатдаги асосий мессенжерга айланди. Энг қизиғи, Telegram билан расмий шартнома тузиб ҳамкорлик қила бошлаган 4 та компаниянинг барчаси Ўзбекистонда очилган эди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда Telegram'дан фойдаланувчилар сони 25 миллион атрофида экани айтилади. Бошқа ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар бу борада Telegram билан мутлақо рақобатлаша олмайди.
2023 йил бошларида эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 120 мингдан ошиқ Telegram-канал, 18 мингта турли гуруҳлар ва чатлар мавжуд эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Россиядан кейинги 2-ўринни эгаллайди (Россияда Telegram тақиқланган пайтларда 1-ўринда бўлган).
Ўзбекистонда очилган Telegram-каналларнинг умумий аудиторияси қарийб 800 миллионга етади. Шунингдек, мамлакатда аъзолари сони 1 миллион кишидан ошган Telegram-каналлар ҳам бор (Kun.uz биринчи бўлиб шундай кўрсаткичга эришганди).
Асосий хабарлар манбаси
Ўзбекистонда турли хабарларнинг биринчи манбаси Telegram ҳисобланади. Яъни мамлакатнинг турли ҳудудларида содир бўлган воқеа ва ҳодисалар дастлаб Telegram орқали узатилади ва ундаги каналларда, гуруҳ ва чатларда тарқатилади. Сўнг бошқа платформалар Telegram'дан олиб беришади.
Ўзи тарихга назар ташланса, бир пайтлар асосий хабарлар газета орқали тарқаларди. Сўнг телевидение ривожланди ва хабарлар улар орқали тарқала бошлайди.
Интернет ривожланиб, смартфонлар мукаммаллашгач, одамлар маълумотларни газета ва телевидениедан кўра кўпроқ смартфонлардан олишяпти. Ўзбекистонда эса смартфон орқалувчи маълумот тарқатувчи энг оммабоп илова – бу Telegram.
Telegram-канални оммалаштириш нега қийин?
Темур Бакиев Telegram-каналларни оммалаштириш қийинлигига бир неча омиллар бўлишини айтади.
Биринчи фактор Telegram'да лента, яъни хабарларнинг автоматик равишда чиқиб келиши функцияси йўқ. Шу сабабли жуда кўп блогерлар фақат маълумот тарқатиш билан шуғулланиб қоляпти.
Унинг айтишича, ҳозирда Telegram компанияси шу масала устида изланишлар олиб бормоқда. Яқин келажакда ўзгаришлар содир бўлиши ҳам мумкин.
Авваллари админлар ўз каналларини оммалаштириш учун бир-бири билан ҳамкорлик қилар, каналларини биргаликда реклама қиларди. Ҳозир бу анча камайди.
Орада админлар бир неча каналлар манзилларини битта постда жамлаб бир вақтда эълон қиладиган бўлишди. Бундай рекламанинг биринчиси наф бериши мумкин. Бир канал аъзоси ўзига қизиқ туюлган каналга аъзо бўлиши мумкин. Бироқ кейинги сафар шу иш такрорланса эффекти жуда паст бўлади.
Каналларни оммалаштиришнинг яна бир йўли – аудиторияси катта каналларга пул тўлаб реклама қилдириш. Бироқ бунда ҳам етарли муаммолар бор. Йирик аудиторияли каналлар реклама учун салмоқли маблағ сўрайди. Кичик аудиторияли каналларда реклама қилдиришнинг эса фойдаси йўқ.
Telegram'да реклама тарқатиш
Telegram оммалашар экан, кейинчалик ундан реклама тарқатишда ҳам фаол фойдалана бошлашди. Умуман олганда, кўчада улкан баннерларга илинган рекламадан кўра, смартфон орқали тарқатилган реклама кўпроқ самара беради.
Смартфон орқали кўрилаётган рекаламаларнинг маълум бир қисми Telegram'да тарқатилаётган рекламалар ҳиссасига тўғри келади.
Масалан, одамлар улкан баннерга илинган рекламани бир кунда 5-6 марта кўриши мумкин. Бироқ смартфон ҳар доим уларнинг ёнида ва аксарият ҳолларда у актив ҳолда бўлади.
Шу нуқтайи назардан келиб чиқилса смартфон ишлатувчиларга ҳар доим реклама ҳамроҳ бўлади. Муболаға қилиб айтганда ҳатто 24 соат давомида.
Telegram Premium
Telegram Premium’дан фойдаланиш ҳозирча Ўзбекистонда унча оммалашмади. Telegram'дан фойдаланувчиларнинг умумий сонига ҳисоблаганда жуда кам фоиз одамлар уни ишлатмоқда.
Telegram Premium’нинг оммалашмаганига асосий сабаб Telegram фойдаланувчиларининг бир қисми у ҳақда умуман маълумотга эга эмас. Бошқалар эса шунчаки Telegram Premium’дан фойдаланишга ҳожат йўқ деб ҳисоблайди.
Яна бир қисм одамлар Telegram Premium’ни ишлатиш учун пул тўлаш лозимлиги учун ҳам ундан фойдаланишни хоҳлашмайди.
Чунки Telegram Premium’ни ишлатиш учун аввало халқаро банк картаси очиш керак ва тўловни ўша орқали бажариш керак. Бу иш аслида қийин иш эмас, бироқ кўпчилик хоҳламайди, вассалом.
Telegram Premium’нинг оддий версиядан устунликлари кўп, бироқ ҳозирча улар кўпчилик ўзбекистонликларни ўзига жалб қила олмади. Балки келажакда вазият ўзгарар.
Telegram орқали бизнес
Айримлар Telegram орқали бизнес қилиш қийинлашиб қолганини айтишади. Аслида эса бундай эмас. Жараён бир неча босқичдан иборат.
Интернетдаги реклама энг аввал сайтлардан бошланди. Кейин ютуб платформасида ривожланди. Сўнг инстаграм ва Telegram'га ўтди.
Агар Ўзбекистондаги вазиятга қаралса, бу ерда ҳам вазият ўзгача эканини кўрса бўлади. Бир томондан, бундан бир неча йил олдинги барча нарсани Telegram орқали реклама қилиш тенденцияси сусайди.
Бошқа томондан, турли бизнес лойиҳалар ўз Telegram-каналларини очиб, у ерда турли маълумотлар, нархлар арзонлаштирилгани, янги маҳсулотлар ҳақида постлаб қўйиб, мижозларни жалб қилишда давом этишяпти.
Темур Бакиевга кўра, бизнес эгалари Telegram'даги каналларида тинимсиз постлар қўйиб бориши эмас, керакли вақтда керакли маълумотни қўйиб боришса етарли бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолган "Насаф"ни мағлуб этди
Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради