Фото: “РБК”
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси хусусий компаниялар ва фуқароларга “Касперский лабораторияси” томонидан яратилган дастурий таъминотдан фойдаланишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда беш нафар америкалик расмийга таяниб, CNN хабар берди.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти 2017 йилда компаниянинг Россия разведкаси билан алоқаси борлигини гумон қилиб, федерал органларга “Касперский лабораторияси” маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлаган. Бироқ бу чора жисмоний шахслар ва компанияларга тааллуқли эмасди. Янги тақиқ АҚШ Савдо вазирлиги томонидан чиқарилиши кутилмоқда.
CNN манбаларига кўра, “Касперский лабораторияси” дастурларини тақиқлаш буйруғини ишлаб чиқиш якунланмоқда. Қарор апрель ойида эълон қилиниши мумкин.
Айрим “Касперский лабораторияси” маҳсулотлари ва хизматлари энди АҚШда ишламаслиги мумкин.
“Тақиқ антивирус дастурларига ҳам қўлланиши мумкин. Шу тариқа Оқ уй АҚШнинг муҳим инфратузилмаси учун хавфларни камайтириш ниятида”, — деб ёзади CNN.
АҚШ расмийлари Россия ҳукумати “Касперский лабораторияси” маълумотларидан Америка компаниялари ва фуқаролари ортидан жосуслик қилиш учун фойдаланиши мумкин, деб ҳисоблайди. Компания 2017 йилда АҚШнинг тақиқидан ҳафсаласи пир бўлганини, чунки расмийлар Россия разведка хизматларига алоқадорлиги тўғрисида далиллар келтирмагани ва айбловлар асосланмаганини айтган.
2016 йилда АҚШда “Касперский лабораторияси”нинг фойдаланувчи қурилмаларини ҳимоя қилиш бозоридаги улуши 4,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда у 3,8 фоизгача қисқарди. Бугунги кунда компания маҳсулотларидан бутун дунё бўйлаб 400 миллиондан ортиқ киши ва 240 минг компания фойдаланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди