date 21:21 / 11.04.2024
views 225

Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео)

Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео)
Фото: Bulgari
Италиянинг Bulgari (логотипида Bvlgari ёзилади) премиум-бренди дунёдаги энг юпқа қўл соатини чиқарди. Соатнинг қалинлиги атиги 1,7 миллиметр — ҳатто баъзи тангалар ҳам бундан семизроқ.

Фото: Bulgari
Octo Finissimo Ultra COSC соатини ишлашга ўнлаб муҳандисларнинг меҳнати сарфланди. Ўта юпқа соат қисмларини йиғиш шунчалик мураккабки, биттасини ясашга бир ҳафта ҳам етмайди.

Соатнинг орт қисми волфрам карбидидан ишланган, безели, ўрта қисми ва тасмаси — титандан. Соатнинг асллигини текшириш учун циферблатига Datamatrix-код (QR-коднинг бир тури) туширилган.

Қизиғи, шу юпқа соатда ҳам вақтни автосозлаш функцияси бор. Бунинг учун соатни махсус механизмли жамланма қутисига жойлаш керак бўлади.

Соат жами 20 нусхада чиқарилади. Нархи — 600 000 евро.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно