
29 август куни Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди, деб ёзмоқда "Кун" нашри. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus
Эҳтимол: 100 фоиз
Сўнгги ойларда, IT журналистларни қийнаётган асосий савол — қанча модель тақдим этилган (икки ёки уч) ва улар қандай ном олади.

Август бошида ОАВ хабар қилишича, Apple тақдимотга бир ой қолганида iPhone Pro ишлаб чиқариш ғоясидан воз кечди. Аниқроғи, эгизак камерали iPhone Pro ишлаб чиқарилади, бироқ у одатий Plus модель сифатида сотилади. Аввалллари iPhone Plus 2016 деб ҳисобланган смартфон эса умуман тақдим этилмайди. \
Сентябрь ойида фойдаланувчиларни яна ўша iPhone 6ss кутмоқда —худди аввалгидек дизайн (орқа қопқоқдаги икки чизиқ йўқолади) ва катта эътибор ташқи кўринишга эмас, техник янгиликларга қаратилади.
Apple тақдимот учун таклифномаларда қурилма чиндан-да iPhone 7 номини олишини қайд этган.
Компания «6ss» концепцияси харидорларни чўчитиб қўйишидан хавотирга тушганга ўхшайди.

Янги iPhone хусусиятларига тўхталадиган бўлсак, бу ерда қойил қолдирадиган ҳеч нима йўқ. Қурилманинг экран пикселлари уларнинг ишлаб чиқариш технологияси каби ўзгармайди. A9 процессори ўрнига янада кучлироқ A10 келади, асосий моделлардаги оператив хотира ҳажми эса ўзгармайди (Plus бу сафар бир гигабайт кўпроқ бўлади — 3 ГБ).
Янги iPhone'ларда аккумулятор ҳажми бироз катталашади: оддий моделларда — 1715 мАч ўрнига 1960 мАч, «плюс»ларда — 2750 мАч ўрнига 2910 мАч.

12-мегапикселли камера ҳозирда катта қизиқиш уйғотмоқда. Оддий iPhone аввалги авлодларга нисбатан матрица кўпроқ физик ҳажмга ортади (1,3 дюйм ўрнига 1/2,6 дюйм). Диафрагма ҳам F/2.2 ўрнига F/1.9 бўлади.
Plus моделларда эса 2016 йилда 1/3 дюйм ҳажм ва F/1.9 диафрагма билан бирваракайига иккита 12-мегапикселли модулни учратиш мумкин.
Кўплаб мунозараларга сабаб бўлган камчилик — Apple'нинг 3,5 миллиметрли қулоқчинлар учун улагичидан воз кечганидир. Унинг ўрнига Lightning-коннектор ёки симсиз воситаларни ишлатиш мумкин. Бу ҳақиқатга ҳеч ким шубҳа қилгани йўқ, бироқ қандай қўшимча воситалар қурилма билан тўпламга кириши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

ОАВ қайд этишича, iPhone 7'да «Уй» тугмаси ўрнида босиш кучини аниқловчи ва бармоқлар изини сезувчи сенсорли панель пайдо бўлади. Жорий йилда доим бузилиб қолувчи механик тугмалардан халос бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Кутилишича, Apple янги ранглар — кўк ва узоқ кутилган Space Black билан ҳам кўпчиликни жалб эта олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар