
Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига 4 миллиард 195 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш, тизимдаги муассасалар моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси энг сўнгги русумдаги замонавий тиббий-диагностик жиҳозлар билан таъминланиши аҳоли саломатлигини асраш ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
– Клиникага тақдим этилган рақамли рентген аппарати, ЭКГ, компутер томография, биологик микроскоп, автоматлашган биохимик анализатор цингари қатор тиббий жиҳозлар аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини асраш, хасталикларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш, умуман, тиббий хизмат сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори Баҳодир Раҳмонов. – Замонавий ва мутлақо хавфсиз бўлган ушбу тиббий жиҳозлар аниқ ташхис қўйиш, турли касалликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш имконини беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар