iPhone 4 бундан олти йил муқаддам тақдим этилган ва компаниянинг стратегик моделига айланган эди. Шуниси қизиқки, ҳалигача 3,5 дюймли экранга эга мазкур аппаратни фойдаланувчилар қўлида учратиш мумкин. Бироқ технологиялар бир жойда тўхтаб турмайди ва натижада эски моделларни қўллаб-қувватлаш ҳатто мана шундай гигант компанияларга ҳам осон бўлмай қолади. Компания эндиликда ушбу моделга турли эҳтиёт компонентлар ишлаб чиқармайди ва сервис хизмати кўрсатмайди.
2016 йил 13-сентябрдан бошлаб компания бир неча моделларни қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу дегани на Apple ва на телефонни таъмирлаш бўйича расмий сервис марказлари аппаратни қабул қилишмайди. Бироқ бундан АҚШнинг Калифорния штати истисно қилинган. Штат қонунларига асосан компания яна икки йил давомида мазкур моделга хизмат кўрсатишга мажбур.
Apple iPhone 4’дан ташқари рўйхатга iMac (Mid 2009), Mac mini (Mid 2010), Mac mini Server (Mid 2010), иккинчи авлод iPod Shuffle (Late 2007 ва Late 2008) плеерлари, 120 ГБ доимий хотирага эга iPod Classic, иккинчи авлод iPod touch 2, тўртинчи авлоддаги iPod Nano ва 2008 йилнинг сўнгида чиқарилган 13-дюймли MacBook киритилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди