
Тез орада ўз смартфонларини бутун дунё бўйлаб сотаётган Lenovo, Huawei, Xiaomi, Meizu каби Хитой брендлари қаторига яна битта бренд келиб қўшилади. Ҳозирча унинг номи сир тутилмоқда. Интернетда пайдо бўлган тизерли суратда ҳам унинг номи яширилган. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.
Шунга қарамай, сирли савдо маркаси чиқарадиган модель номи аллақачон маълум бўлган — смартфонни Rio деб аташди. Дастлабки маълумотларга кўра, янги қурилма 5,5 дюймли АМOLED дисплей, металл корпус, Home тугмасидаги бармоқ изи сканери, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Смартфон 129 доллар нархда сотилади.
Rio смартфонига дастлабки буюртмаларни бериш 10 сентябрдан бошланади. Модель тўрт хил — кумушранг, кулранг, тилларанг ва пушти рангида чиқарилиши тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар