12:24 / 07.06.2024
41

Telegram рақамли хизматларга тўлов қилиш учун ички валютани ишга туширди

Telegram рақамли хизматларга тўлов қилиш учун ички валютани ишга туширди
Фото: “Коммерсант”
Telegram асосчиси Павел Дуров эндиликда мессенжернинг ички валютаси — Telegram Stars борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Дуровнинг сўзларига кўра, ушбу валюта билан мини-иловаларда рақамли хизматлар ва товарлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади. Telegram Stars’дан фойдаланиб, электрон китоблар, курслар, Android ва iOS иловаларидаги ўйинлардаги турли предметларгача харид қилиш мумкин. Stars’лар Apple, Google дўконларида илова ичидаги харидлар орқали ёки PremiumBot боти ёрдамида сотиб олинади. Бундан ташқари, валюта Fragment платформаси орқали Toncoin’га айлантирилади.

Янги валютадан имтиёзли шартлар асосида Telegram’да илова рекламасини харид қилишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Apple ва Google фойдаланувчилар улардан Stars харид қилганида 30 фоиз комиссия олади, бироқ Telegram Stars ёрдамида сотиб олинган рекламани Telegram субсидиялайди. Шу тариқа, агар ишлаб чиқувчилар ўзларининг иловаларини тарғиб қилиш учун юлдузларни қайта сармоя қилсалар, умумий комиссия деярли 0 фоизни ташкил қилади! Натижада Telegram’да иловаларни ишга тушириш анъанавий мобил иловаларни ишга туширишдан кўра кўпроқ иқтисодий маънога эга”, — деди Дуров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram рақамли хизматларга тўлов қилиш учун ички валютани ишга туширди