Фото: Bloomberg
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск келажакда одамлар телефонлардан фойдаланишни тўхтатиши ва мулоқот қилиш учун мия имплантлари керак бўлишини айтди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Х томонидан яратилган янги телефонни фикр кучи билан бошқариш учун миянгизга Neuralink интерфейсини ўрнатган бўлармидингиз?” — деб сўралган Маскдан.
Миллиардер мазкур саволга Х ижтимоий тармоғида изоҳ қолдириб, келажакда мобил қурилмалар умуман керак бўлмаслигини айтган.
“Келажакда телефонлар бўлмайди, фақат Neuralink бўлади”, — деган у.
Илон Маск январь ойида Neuralink импланти ўрнатилган биринчи бемор ҳақида маълумот бериб, унинг аҳволи яхши эканини айтди. Кейинчалик тадбиркор қурилманинг ишлаши бўйича олинган дастлабки маълумотлар истиқболли натижаларни кўрсатганини таъкидлади.
Нуэралинк қандай компания?
Neuralink ташқи қурилмаларни фикр кучи билан бошқаришга ёрдам берадиган микрочип ишлаб чиқмоқда. У фалаж одамларнинг миясига ўрнатилганда уларга турли ҳаракатларни бажаришга ёрдам бериши керак. Компания ҳайвонлар устида кўплаб тажрибалар ўтказган. Neuralink ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликда айбланган, унга қарши тергов бошланганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»