10:57 / 20.06.2024
275

Илон Маскнинг ақлга сиғдириб бўлмайдиган 7 та ғояси

Илон Маскнинг ақлга сиғдириб бўлмайдиган 7 та ғояси
Яхши тасаввур ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Бу борада Илон Маскнинг ижодий энергия захираси бутун инсоният учун бир неча асрлар давомида етадиганга ўхшайди. Қуйида миллиардернинг ақл бовар қилмас ғояларини эслаймиз — аллақачон амалга оширилганидан тортиб ҳали бажарилмаган лойиҳаларигача.

Burnt Hair атри

Бир неча йил олдин Илон Маск модачиларни янги автомобиль билан эмас, балки ғайриоддий ҳид билан ажаблантиришга қарор қилади. Ҳақиқатан ҳам ҳамма ҳайратда қолади — ҳеч ким куйган соч ҳидли парфюмни кутмаган эди. Бироқ Маскнинг сўзларига кўра, камида 10 000 шиша атир сотилган. Ҳар бири тахминан 100 доллар туради. Аммо шундан кейин бу каби тажрибалар такрорланмади.

Tesla’нинг ўзи бошқариладиган автомобиллари

Экологик тоза ёндашув, замонавий кўриниш ва автопилот унинг электромобилларини кенг оммалаштирди.

Эртага мени ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетишган тақдирда ҳам, Tesla ҳеч бўлмаганда транспорт воситалари учун ўз-ўзини бошқариш муаммосини ҳал қилади. Биз хоҳлаганчалик тез бўлмаса ҳам”, — дейди Tesla бош директори.

Starlink интернет сунъий йўлдоши

2023 йилга келиб Маск коинотга 4000 дан ортиқ сунъий йўлдошларни юборди. Ҳаммаси одамларга ёрдам бериш учун. Маск сайёрани ўз интернети билан қамраб олишга қарор қилди. Ҳозир Starlink фойдаланувчилари сони 1 000 000 кишидан ошди.

Neuralink имплантлари

Аммо одамларга ёрдам бериш ҳақида гап кетганда, миллиардер комплекс ёндашувни афзал кўради. Шунинг учун у фойдали бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарсани, шу жумладан тиббиётни ҳам ўз зиммасига олади. Аммо гап таблеткалар ҳақида кетмаяпти. Илон Маскка жиддийроқ нарса керак, масалан, нейроимплантлар. 2024 йилда у Нолан Арбо исмли биринчи кўнгиллига Neuralinkълардан биттасини имплантация қилди.

Чип менга дунё, дўстларим ва оилам билан қайта боғланишга имкон берди. Имплант, албатта, менга янги мақсадларни берди. Уйғонганимда, ўзимни мазмунли иш қилаётгандек ҳис қиламан”, — дейди Нолан Арбо.

Tesla фабрикаларидаги минглаб роботлар

Optimus робти ҳозирда ҳеч кимни ажаблантирмайди. Баъзилар ҳатто унинг устидан кулишади ҳам. Аммо Илон Маск бунга аҳамият бермайди. У инсон шаклидаги роботлар келажак маҳсулоти экани ҳақида баҳслашишда давом этмоқда. Гап ҳар қандай робот ҳақида эмас, балки Tesla Бот тўғрисида кетмоқда. Миллиардернинг сўзларига кўра, келгуси йилда минглаб шундай роботлар компания заводларида ишлайди. Бундан ташқари, янги кўникмаларни ўрганиш учун уларга битта видео етарли бўлади.

Тоза энергияга ўтиш

Бу ғоя янги эмас, лекин дунё ҳеч қачон бундай лойиҳани кўрмаган. Tesla бош директори компаниянинг электромобиллари билан чекланмасликка қарор қилди. Акциядорлар билан учрашувларнинг бирида Илон уларни инсониятнинг тоза энергияга ўтишини қўллаб-қувватлашга таклиф қилди. Ихтирочи уни қуёш панеллари ва шамол тегирмонлари ёрдамида олмоқчи. Бунинг учун қандай ресурслар керак дейсизми? Шунчаки 10 триллион доллар ва ҳудуди Европа давлатларидан бирига тенг бўлган майдон.

Марсга кўчиш

Илон Маскнинг таъкидлашича, 2050 йилга бориб қизил сайёрада 1 000 000 дан ортиқ одам яшайди. SpaceX эса аллақачон сайёралараро саёҳат вариантлари устида ишламоқда.

Аввалига ҳаёт шиша гумбазларда яратилади, кейин Ердаги каби ҳаётни қўллаб-қувватлаш учун терраформация қилинади", — дейди Маск.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маскнинг ақлга сиғдириб бўлмайдиган 7 та ғояси