Фото: Президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух биргаликда Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.
Ушбу замонавий инновацион мажмуа давлатимиз раҳбари ташаббуси билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида барпо этилган.
Бугунги кунда бу ерда 365 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар эвазига 16 та ишлаб чиқариш майдони жойлашган.
Мўғулистон Президентига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, шу жумладан маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари, совутиш ускуналари ва бошқалар намойиш этилди.
Таъкидлаш жоизки, етакчи хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилаётган бу товарлар ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга.
Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш ва илғор технологияларни жорий этиш тажрибаси билан ўзаро алмашиш муҳимлигини таъкидладилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди