Samsung "тахтлама" кўринишдаги смартфонларни ишлаб чиқаришдан воз кечмайди. Унинг янги Galaxy Folder 2 қурилмаси шундан далолат беради, дейилади "Кун" нашрида.
Янги смартфонда ташқи дисплей йўқ, шу боис кирувчи қўнғироқлар ва хабарлар ҳақидаги маълумотларни кўриш учун фойдаланувчи қурилмани очиши керак бўлади. Иккинчи экраннинг йўқлигига қарамай, Galaxy Folder 2 қурилмасининг баҳоси - 285 долларни ташкил қилади.
Қурилма 3,8 дюймли сенсор бўлмаган дисплей, телефон клавиатураси, икки сим-картали слот, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 425 процессорига эга. Суратга олиш учун 8 мегапикселли орқа ва 5 мегапикселли олд камералари мавжуд. Асосий модуль FullHD-форматда видеога олади. Шунингдек Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4GHz, Bluetooth 4.2, LTE, GPS приёмниклари, Beidou ва micro-USB порти бор.
1950 мАч'ли аккумулятор 318 соатга етади. Galaxy Folder 2 Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Унинг ҳажми букланган ҳолатида - 122х60.2х15.4 мм, вазни эса - 160 граммга тенг. Тақдим этилган янги қурилма Осиё бозор сегментига мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди