Саратон хасталигига энди сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйиш йўли топилди. Саратон хасталиги кўпинча кеч босқичда аниқланади.
Хавфли ўсмалар деярли бутун танани эгаллаб, метастазлар ички органлар бўйлаб тарқалганда эса беморни даволаш жараёни янада мураккаблашиши, табиий.
Шу сабабли ҳозир дунё олимлари бу муаммо ечимини топиш учун изланишда. Тадқиқотлар давомида, аввало, саратон ташхиси самарадорлигини ошириш устида иш олиб бориляпти.
Швециянинг Гётенборг университети олимлари бу эзгу мақсад сари анча яқинлашди. Мазкур жараёнда масс-спектрометрия усулидан фойдаланиш ижобий натижа бериши маълум бўлди.
Мутахассислар изоҳига кўра, бу усул гликанлар деб аталадиган ҳужайралардаги шакар молекулаларининг мураккаб тузилмаларини таҳлил қилиш орқали касалликни аниқлаш имконини беради.
Бироқ ушбу жараёнда олинган маълумотларни узоқ вақт ва эҳтиёткорлик билан ўрганиш талаб этилади. Бу эса қатор муаммо ва қийинчиликларга сабаб бўлиб келаётганди.
Швед олимлари масала ечимига инновацион ёндашув зарурлигини англаб етди. Шу тариқа тиббий маълумотлар таҳлилини ўзлари яратган сунъий интеллект, яъни Candycrunch деб номланган дастурга ишониб топширишни таклиф қилди.
Мазкур ишланма орқали 90 фоиз аниқликка эришиш мумкинлиги айтилмоқда. Бунинг учун сунъий интеллект шакар молекулаларининг парчаланиши ва тузилишига доир 500 мингдан ортиқ намуналарни ўз ичига олган маълумотлар базаси асосида ўргатилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Зеленский: «Путин жуда сезгир...»