Британиянинг Лафборо университети тадқиқотчилари ёнда олиб юришга қулай бўлган ҳаво тозалагични тақдим қилди.
Aerate деб номланувчи қулоқчинга ўхшаб кетувчи қурилмани бўйинга тақиб юриш керак. Қурилма махсус филтр ёрдамида ҳавони тозалаб беради. Битта филтрнинг ўртача “умри” 40 соатга тенг.
Таъкидланишича, метрода ҳаводаги PM 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори Жаҳон соғлиқ сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган хавфсиз даражадан баланд бўлиши кузатилади. Чунки поездларнинг ғилдираклари ва тормози эскирган сари ҳавони ҳам ифлослантириб боради. Бу ўз навбатида йўловчиларнинг ўпка ҳамда юрак-қон томир тизимига хавф солади. Мутахассислар қурилма ҳавоси ифлосланаётган катта шаҳарлар аҳолиси ҳамда метро фойдаланувчиларига мос келишини айтмоқда.
Ҳаво тозалагични смартфонга ўрнатиладиган махсус илова билан ишлатиш мумкин. Илова қурилманинг, филтрларнинг ҳолати ҳақида маълумот беради.
Ушбу қурилма ҳозирча прототип бўлиб, унинг қачондан серияли тарзда ишлаб чиқарилиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”