00:12 / 20.07.2024
77

Telegram фирибгарларга қарши чораларни жорий қилади

Telegram фирибгарларга қарши чораларни жорий қилади
Фото: Shutterstock
Рўйхатдан ўтган жой ва сана ҳақидаги маълумотлар Telegram фойдаланувчилари саҳифаларида пайдо бўлади. Бу фирибгарлик хавфини камайтириш учун ишлаб чиқилган. Бу ҳақда мессенжер асосчиларидан бири Павел Дуров хабар берди.

«Биз криптовалюта майдонига янги кирувчиларни алдашга уринаётган фирибгарларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни кучайтирмоқдамиз. Шаффофликнинг ошиши Telegram фойдаланувчиларига янги дунё имкониятлари ва хавф-хатарлари ҳақида маълумот олиш имконини беради», деб ёзди Дуров.

Унинг қайд этишича, худди шундай тизим Instagram ижтимоий тармоғида ҳам ишлайди. Павел Дуровнинг аниқлик киритишича, янгилик оммавий аккаунтларга тегишли (мессенжерда «яширин» аккаунтлар ҳам мавжуд).

Дуров яқин келажакда жорий қилинадиган бошқа бир қатор янгиликлар, жумладан, мини-иловалар дўкони ва Web3 саҳифаларини қўллаб-қувватлайдиган браузер ҳақида маълум қилди. Ташкилотлар ўз каналларини верификация қилиш виджетлардан фойдаланиши мумкин бўлади.

Telegram аллақачон фирибгарлар қуролига айланган. Унда сохта вакансия эълонлари, молиявий хизматлар ва бошқа схемалар эълон қилинади. Бу фирибгарларга фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ва пулларини ўғирлаш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram фирибгарларга қарши чораларни жорий қилади