Фото: Getty Images
Илон Маск эгалик қиладиган Tesla компанияси 2025 йилдан бошлаб одамсимон роботлардан фойдаланади ва уларни 2026 йилгача оммавий ишлаб чиқаришга киришади. Бу ҳақда миллиардернинг ўзи ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида хабар берди.
«Келгуси йилда Tesla чиндан ҳам фойдали одамсимон роботларга эга бўлади», деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, дастлаб бундай роботлар кам бўлади, чунки улар Tesla томонидан ички фойдаланиш учун мўлжалланган. Улар 2026 йилгача бошқа компаниялар фойдаланиши учун оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Апрел ойида Reuters агентлиги Илон Маскнинг Tesla компанияси ўзини ўзи бошқарадиган роботаксини ишлаб чиқишни режалаштираётганини билиб олган эди. Аввалроқ агентлик манбалари компания янги оммавий ишлаб чиқарилган электромобил — Redwood ихчам кроссоверини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Бироқ, кейин Tesla роботакси фойдасига бу режаларидан воз кечди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”