15:40 / 16.09.2016
6 890

Дунё бўйлаб iPhone 7 қурилмасининг сотувлари бошланди

Дунё бўйлаб iPhone 7 қурилмасининг сотувлари бошланди

АҚШ ва бошқа бир неча мамлакатларда Apple'нинг янги смартфони сотувлари бошланди. iPhone 7 ва iPhone Plus'нинг бошланғич нархлари 649 ва 769 долларни ташкил этмоқда.

Янги қурилма тақдимоти 7 сентябрь куни Сан-Францискода бўлиб ўтди. Қурилма ташқи кўриниш жиҳатидан аввалгиларидан катта фарқ қилмайди, бироқ Apple қурилмасига янги - Jet Black (тим қора) ранги қўшилган. Технологик жиҳатдан эса одатий қулоқчинлар уланадиган жойнинг йўқлиги диққатни тортади. Смартфонлар янги замонавий процессорлар ва ихчам аккумуляторларга эга.

АҚШда iPhone 7 сотуви 9 сентябрданоқ йўлга қўйилган. Кейинчалик маълум бўлишича, баъзи модификациялар бошланғич босқичнинг ўзидаёқ тамом бўлган. Янги рангда ишлаб чиқарилган iPhone 7 Plus ва iPhone 7 дўконларга етказилгунга қадар сотилиб бўлинган. Бироқ шунга қарамай, янги қурилмага талаб жуда катта, деб бўлмайди. Муаммо уларнинг бошқаларга қараганда камроқ ишлаб чиқарилганида ҳам бўлиши мумкин.

Apple компаниясининг янги қурилмалари сотувига старт берилиши биланоқ, уни харид қилиш ниятида навбат пойлайдиганлар доим жуда кўпчиликни ташкил қилади, баъзилар ҳаттоки бир неча кунлаб навбат пойлашади.

Apple компанияси Jet Black рангидаги iPhone 7 Plus ва iPhone 7 қурилмаларини дўконларда бўлмаслигидан пайшанба куниёқ огоҳлантиргани ҳақида Mashable портали маълум қилган. Бу кўпчиликнинг кайфиятини тушириб юборди, зеро одамлар айнан янги рангдаги қурилмани харид қилиш учун бошқа мамлакатлардан ташриф буюриб, бир неча кунлаб навбат пойлашган.

Дўкон ходимлари юзага келган вазият учун узр сўраган ҳолда, айнан шу моделни сўраб келганларга Apple Store'нинг совға картасини таклиф қилишган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунё бўйлаб iPhone 7 қурилмасининг сотувлари бошланди